(+998 71) 268-58-08

9:00 дан 18:00 гача

Мўлжал

 

Тел/Факс: (+99871) 268-58-08

Адрес: 100077, Тошкент ш.,
Мустақиллик шоҳ кўчаси, 42

E-mail: info@mbs.uz

БОҒЛАНИШ учун

Компания ҳақида

МЧЖ “MURUVVAT BARAKA SERVIS” қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажарувчи ташкилот бўлиб 2009 йилда ташкил этилган.

Компания асосан қурилиш, савдо ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.

Компаниямиз ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маҳаллий ва чет эл компаниялари томонидан амалга оширилаётган бир қатор инвестицион лойиҳаларда фаол қатнашиб ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жумладан, мамлакатимиздаги бино ва иншоатлар қурилиши, гидроэлектр станциялар, тонеллар, цемент ишлаб чиқариш заводлари, кимёвий суюқлик сақланадиган ҳавзалар, ичимлик сувлари сақланадиган заҳира ҳавзалари каби гидро иншоатларни сув билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишда ва қурилишида юқори сифатли маҳсулотлари билан хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шу билан бир қаторда, компаниямиз қурилишнинг турли йўналишларида замонавий дизайн ва технологиялар асосида Ўзбекистон иқтисодиётига, иқлим шароитига, миллий қадриятларига мос ва дунё стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, ҳар томонлама мукаммал маҳсулотлар ва усулларни қўллаб, бир қатор ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорликда турли хил катта лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.

Жорий 2015 йилда компаниямиз томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳажми 10 000 000 АҚШ долларидан ортиши кўзда тутилган.

Компаниямиз маҳаллий ва чет эл корхона ва ташкилотлари билан турли йўналишда ҳамкорликда иш юритишга ҳамда жиддий ва ишончли ҳамкорлар билан биргаликда қурилиш ва бошқа йуналишларда мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қиладиган икки томонлама манфаъатли таклифларни қабул қилиб ҳамкорлик қилишга тайёр.

Буюртма ва таклифларингизни кутамиз.

Видеолар:

ЛАХТА маҳсулоти тақдимоти (1-қисм)

ЛАХТА маҳсулоти тақдимоти (2-қисм)